Марказий Осиё Энергияси

Speeches Shim

Марказий Осиёда энергия хавфсизлиги, минтақавий ўзаро боғлиқликни ошириш ва тоза энергия технологияларини жорий этиш.

Марказий Осиё қайта тикланувчи энергия манбаларига бой бўлиб, энергия самарадорлигини ошириш учун муҳим салоҳият, ҳамда энергетика соҳасидаги минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларига эга. USAIDнинг «Марказий Осиё энергияси» лойиҳаси Марказий Осиёнинг бешта давлатларига – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонга миллий ва минтақавий хавфсизлиги устувор йўналишларига эришишда ва минтақавий электр савдосидан иқтисодий фойда олишга ёрдам беради. Лойиҳа учта асосий муаммоларни ҳал қилиш учун миллий ҳукуматлар ва асосий манфаатдор томонлар билан яқиндан ҳамкорлик қилади.

МИЛЛИЙ БОЗОРНИ ЛИБЕРАЛИЗАЦИЯ ИСЛОҲАТЛАРИ

ТОЗА ЭНЕРГИЯ

МИНТАҚАВИЙ ЭЛЕКТР ЭНЕР- ГИЯСИ БОЗОРИ

USAIDнинг «Марказий Осиё энергияси» лойиҳаси Марказий Осиё давлатла- рини миллий энергетика стратегиясини янгилашда ва бозорнинг мақбул кон- струкцияларини, шу жум- ладан ҳуқуқий, институци- онал, меъёрий ва техник базаларини ишлаб чиқишда ҳамкорлик йўналишларини таклиф этади. Шунингдек, USAID харажатларни акс этти- рувчи нархлаш методоло- гиясини ишлаб чиқиш, кор- хоналарни модернизация қилиш ва киберхавфсиз- лик бўйича ёрдам кўрса- тади.

USAIDнинг «Марказий Осиё энергияси» лойиҳаси қайта тикланувчи энергия манбаларини ягона энергия тизимига интеграция қилиш тадқиқотларини амалга ошириш ва келажак учун стратегиялар ишлаб чиқиш орқали Марказий Осиё давлатлари ҳуку- матларининг қайта тикла- нувчи энергетикани риво- жлантириш бўйича сай ҳаракатларини қўллаб қув- ватлайди. USAID хусусий секторнинг қайта тикланадиган энергетикага инвестиция киритишни тарғиб қилади.

Лойиҳа USAID томонидан минтақавий энергетика соҳасидаги ҳамкорликни қўллаб-қувватлашга, трансчегаравий электр савдосини ва ишлаб чиқариш ҳамда узатиш тармоқларига очиқ киришни таъминлашга асосланган. Шунингдек, USAIDнинг «Марказий Осиё энергияси» лойиҳаси техник ва бозор асосларини уйғунлаштирган ҳолда, электр энергияси бозорининг минтақавий моделини ишлаб чиқиш бўйича ишлар олиб боради.

Ушбу лойиҳалар орқали USAID миллий ҳукумат, бизнес ва бошқа манфаатдор томонларга, шу жумладан халқаро ривожланиш агентликлар ва такшилотларга, тизим операторларига, маҳаллий ва халқаро инвесторларга ва энергетика компанияларига техник кўмак кўрсатади. USAID агентлиги миллий ва минтақавий энергия бозоридаги ислоҳатларни илгари суриб, минтақавий электр энергияси бозорини мустаҳкамлаш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини тарғиб қилиш мақсадида тоза технологияларни кенг жорий этишга ёрдам беради.

USAIDнинг “Марказий Осиё энергияси” лойиҳаси энергетика соҳасидаги мутахассисларнинг малакасини ошириш, хусусий секторга инвестицияларни жалб қилиш, маҳаллий ташкилотлар тажрибасидан фойдаланиш ва гендер тенглигини таъминлаш бўйича давлат томонидан олиб борилаётган ишларда амалий ва техник кўмак кўрсатади.

АМАЛГА ОШИРИШ ДАВРИ: 2020 йил октябрь – 2025 йил сентябрь

БЮДЖЕТ: 39 миллион АҚШ доллари

АЛОҚА УЧУН МАЪЛУМОТ

USAIDнинг Марказий Осиё бўйича минтақавий миссияси

“Марказий Осиё энергияси” лойиҳаси

Энергетика лойиҳалари раҳбари

Патрик Мэйер

Қозоғистон, Олмаота шаҳри

pmeyer@usaid.gov

Last updated: March 31, 2021

Share This Page